Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 376-сон қарори (18.05.2018)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
ЖАҲОН АДАБИЁТИНИНГ ЭНГ САРА НАМУНАЛАРИНИ ЎЗБЕК ТИЛИГА ҲАМДА ЎЗБЕК АДАБИЁТИ ДУРДОНАЛАРИНИ ЧЕТ ТИЛЛАРИГА ТАРЖИМА ҚИЛИШ ВА НАШР ЭТИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида» 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ-3271-сон ҳамда «Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3652-сон қарорлари ижросини таъминлаш, шунингдек, жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини ўзбек тилига ҳамда ўзбек адабиёти дурдоналарини чет тилларига таржима қилиш бўйича давлат буюртмаси бериш тизимининг аниқ механизмини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2018 йилдан бошлаб ҳар йили:
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда келгуси йил учун жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини ўзбек тилига ҳамда ўзбек адабиёти дурдоналарини чет тилларига таржима қилиш ва нашр этиш режалаштирилган адабиётлар рўйхати ҳамда уларнинг адади бўйича таклифларни 2018 йилда 15 июнгача, 2019 йилдан бошлаб ҳар йили 1 апрелгача Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига тақдим этади;
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси қошида тузилган махсус комиссия ҳар йили 1 июнгача Республика Маънавият ва маърифат маркази билан биргаликда келгуси йилда таржима қилиниши ва нашр этилиши режалаштирилаётган жаҳон адабиётининг энг сара намуналари ҳамда ўзбек адабиёти дурдоналарининг мазмуни ва ғоясини ўрганиб чиқиб, уларни нашр этишга тавсия этади;
Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Ёзувчилар уюшмасининг тавсияси асосида жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини ўзбек тилига ҳамда ўзбек адабиёти дурдоналарини чет тилларига таржима қилиш юзасидан давлат буюртмасини шакллантиради ҳамда ҳар йили 1 июлгача тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.
2. Жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини ўзбек тилига ҳамда ўзбек адабиёти дурдоналарини чет тилларига таржима қилиш бўйича давлат буюртмаси бериш схемаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
 


Сўровнома
Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилояти бўлими фаолияти билан танишмисиз?
Мақолалар архиви
Фотолавҳалар
  • Иш тартиби
  • Обуна
Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, “Нуронийлар маскани”.
Почта индекси: 210100
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Тушлик вақти: 13:00 - 14:00
Дам олиш куни: Шанба, Якшанба.
Алоқа рақами: 95-603-28-56
E-mail: navoiyijodkorlari@mail.ru
Веб-сайтни юритиш бўйича масъул: Тўйқулов Бекзод

Веб-сайт янгиликларидан бохабар бўлиб туришингиз учун қуйида кўрсатилган қаторга электрон манзилингизни киритинг ва обунани электрон манзилингизга юборилган хатдаги ҳавола орқали тасдиқланг:

Фойдали ҳаволалар